Бугун 30 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қирғизистонда Ҳаж квотаси рўйхатга олиш тизими бир соатдан сўнг ёпилди

Қирғизистонда Ҳаж квотаси рўйхатга олиш тизими бир соатдан сўнг ёпилди

Қирғизистонда 2026 йилги Ҳаж квотаси рўйхатга олиш тизими очилганидан сўнг бир соат ичида тўлди. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлари диний идораси матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, Ҳаж зиёратига бориш истагида бўлганлардан ҳужжатларни қабул қилиш кеча, 23 сентябрь куни бошланган ва квота тўлдирилгани сабабли атиги бир соатдан кейин ёпилган.

“Рўйхатга олиш варақалари тез тўлдирилгани учун тўловларни қабул қилиш тўхтатилди. Бу квотанинг тугаб бўлганини англатади”,— дейди диний ташкилот вакили Мақсад Отабоев.

Унинг аниқлик киритишича, жорий йилда 6000 та ўрин ажратилган ва 2600 киши аввалги квота бўйича навбатлар рўйхатида қолгани боис улар биринчи бўлиб рухсатнома олган. Қолган 3400 та ўрин учун рўйхатдан ўтиш эълон қилинган эди ва у бир соат ичида ёпилди.

Киритилди: 04:10 25.09.2025. Ўқилди: 1006 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!