Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қирғизистонда давлат тўнтаришига тайёргарлик кўраётганларнинг уйидан қурол-яроғ ва 250 минг ўқ-дори топилди

Қирғизистонда давлат тўнтаришига тайёргарлик кўраётганларнинг уйидан қурол-яроғ ва 250 минг ўқ-дори топилди

Ҳокимиятни эгаллашни режалаштирган “бузғунчи гуруҳ аъзолари”нинг уйлари ва машиналари тинтув қилинди. Хавфсизлик кучлари 50 та қурол, 20 та тўппонча ва 255 минг дона ўқ-дори топди.

Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг 200 жамлама кийим-кечак, 38 та ўқ ўтказмайдиган жилет, иккита дрон, расия, қўлбола портловчи моддалар, экстремистик адабиётлар ва бошқа буюмлар олиб қўйилди.

Тинтув чоғида ҳужжатлар, жумладан, Қирғизистон парламенти депутатига тегишли ҳарбий гувоҳнома ҳам топилган.

Аввалроқ, давлат тўнтаришини уюштиришига уриниш Қирғизистон мустақиллиги кунида амалга оширилиши режалаштирилгани ҳақида хабар берган эдик

Киритилди: 23:09 06.07.2024. Ўқилди: 1590 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!