Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Қирғизистонда амалдорларга хорижий ҳисоб рақам очиш тақиқланди

Қирғизистонда амалдорларга хорижий ҳисоб рақам очиш тақиқланди

Қирғизистонда давлат хизматчилари учун хорижий банкларда ҳисоб рақам очиш тақиқланди. Тегишли қонунни президент Садир Жапаров имзолади.

Янги ҳужжатга кўра, амалдорлар қариндошлари бизнесига кўмаклашиши, протокол қийматидан ортиқ совға ва мукофот олиши
қатъиян ман этилади.

Қонун 17 февралдан эътиборан 10 кун ўтиб кучга киради. У коррупциянинг олдини олиш, хавф-хатарларни таҳлил қилиш ва давлат сиёсатини тизимлаштиришни назарда тутади.

Шунингдек, илк бор коррупциянинг олдини олиш бўйича ваколатли давлат органи белгиланиб, ҳар йили мамлакатдаги ҳолат юзасидан очиқ ҳисобот берилиши жорий этилди.

Киритилди: 16:28 17.02.2026. Ўқилди: 1185 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!