Қирғизистонда 2025 йил бошидан 12 йиллик таълим жорий этилади.
Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати маълум қилди.
"Қирғизистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан республиканинг 12 йиллик умумий таълим тизимига ўтиш консепсияси тасдиқланди, дастурни амалга ошириш 2025 йилдан бошланади", — дейилади матбуот хизмати хабарида.
12 йиллик мактабни тамомлаганлик ҳақидаги гувоҳнома 2027-2028 ўқув йилидан бошлаб берилади.
Шу пайтгача Қирғизистон мактабларида 11 йиллик мактаб таълим тизими мавжуд эди.