Бугун 9 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қирғизистон ёғоч экспортини вақтинча тақиқлади

A A A
Қирғизистон ёғоч экспортини вақтинча тақиқлади

Қирғизистон ёғоч ва ёғоч маҳсулотларини Евроосиё иқтисодий иттифоқи божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишни вақтинча тақиқлади, дея хабар беради Kazinform.

Ҳукумат қарорига мувофиқ, ЕОИИ ТИФ ТН 4401, 4403 ва 4407 кодлари бўйича таснифланган ёғоч ва ёғоч материаллари экспортига олти ой муддатга вақтинчалик чеклов жорий этилади.

Қирғизистон Иқтисодиёт ва савдо вазирлигига Жаҳон савдо ташкилоти котибияти ва Евроосиё иқтисодий комиссиясини ушбу чеклов ҳақида тегишли тартибда хабардор қилиш топширилди.

Бундан ташқари, Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги уч кун ичида МДҲ Ижроия қўмитасини ушбу қарорнинг кучга кириши ҳақида хабардор қилиши шарт.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат божхона хизмати ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Чегара хизматига товарларнинг ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўриш топширилди.

Киритилди: 21:40 29.05.2025. Ўқилди: 609 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!