Қирғизистон ва Ўзбекистон судланган фуқароларни бир-бирларига топширади. Қонун лойиҳаси Жогорку Кенеш томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.
Бош прокурор ўринбосари Умуткан Қўнкубоева депутатларга Ўзбекистон Республикасида Қирғизистон Республикасининг 42 нафар фуқароси, Қирғизистонда эса 97 нафар Ўзбекистон фуқароси жазо ўтаётгани ҳақида маълумот берди.
Бу фуқароларнинг барчаси ўз ватанларида жазони ўташда давом этади. Мамлакатлар ўртасида маҳкумларни ўтказиш бўйича келишув 2024 йилнинг 18 июлида Тошкент шаҳрида тузилган.