Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида қурол ва ўқ-дорилар сақланган яширин жой топилди

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида қурол ва ўқ-дорилар сақланган яширин жой топилди

28 март куни Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасида қурол-яроғ ва ўқ-дорилар сақланган яширин жой топилди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида чегара посбони билан вазифасини ўтаётган хизмат ити давлат чегарасидан 600 метр масофада сигнал берган.

“Чегарачилар бу жойда сув қудуғига яширинган арраланган 16 калибрли ов милтиғини топди”, — дейилади хабарда.

Қурол полиэтилен плёнка билан ўралган бўлган. Қурол ва ўқ-дорилар баённомага мувофиқ расмийлаштирилиб, Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмаси ходимларига топширилган.

Киритилди: 20:55 29.03.2023. Ўқилди: 3521 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!