Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги «Толибон» радикал ҳаракати республикада тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарилишини расман тасдиқлади. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди .
“Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Толибон» ҳаракатини Қирғизистон Республикаси ҳудудида тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги қарор мамлакатнинг ваколатли давлат органлари томонидан пухта ўрганиб чиқилган ва ҳар томонлама баҳоланганидан кейин қабул қилинганини тасдиқлайди. ”, дейилади хабарда.
Департаментнинг қўшимча қилишича, Қирғизистон ҳукумати бу қарорни «минтақавий барқарорликни мустаҳкамлаш ва мулоқотни давом эттириш» учун қабул қилган. Вазирлик, шунингдек, республика халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистонда барқарорлик ва тинч муҳитни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини таъкидлади .