Қирғизистоннинг Қоракўл шаҳридаги тоғ-чанғи курортида лифт таянчи (чанғи ва сноубордчиларни ташиш учун кабель тизими) қулаб тушди.
Бу ҳақда Қирғизистон ОАВлари хабар бермоқда.
Иссиқкўл вилоят касалхонасида тез ёрдам машинаси икки болани олиб келгани, ҳозирда шифокорлар текширув ўтказаётгани ҳақида хабар берди.
Вилоят ички ишлар бошқармаси ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари бошланганини тасдиқлади.
Тоғ-чанғи курортида учта телеферик бор, қолган иккитаси ҳали ҳам ишламоқда.