Собиқ таълим вазири Алмазбек Бейшеналиев 1,5 миллион сўм жаримага тортилди. Бишкек шаҳар суди биринчи инстанция қарорини ўз кучида қолдирди.
Шунингдек, у уч йил муддатга давлат лавозимларида ишлаш имкониятидан ҳам маҳрум этилди. Эслатиб ўтамиз, туман судининг ҳукми апрель ойида чиқарилган.
Бейшеналиев 2022 йилда хорижлик абитуриентларни мамлакат олий ўқув юртларига қабул қилиш учун 110 минг доллар пора олганликда айбланган эди.