Сўнгги тўрт йил ичида Қирғизистон махсус хизматлари ходимлари президент Садир Жапаровнинг ҳаётига икки марта суиқасд қилишнинг олдини олди, деди республика Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев.
Унинг сўзларига кўра, шу вақт ичида ўзига қарши беш-олтита суиқасдга тайёргарлик кўрилган.
«Тўрт йилдан зиёд вақт давомида, мамлакатимиз махсус хизмати раҳбари лавозимида бешинчи йилни ишламоқдаман. Шу муддат ичида президентимизга қарши икки марта суиқасд тайёрланганини аниқладик ва унинг олдини олдик,» - деди Тошиев матбуот анжуманида.
«Менга қарши 5-6 уриниш тайёрланди. Улар ҳатто мен юрадиган йўлни портлатиб юборишга тайёрланишаётган эди. Махсус хизматлар ва полициянинг ҳушёрлиги уларнинг режаларини амалга оширишга имкон бермади», — деди у.