Президент Жапаров “Уч чўққи” лойиҳаси билан танишди.
Лойиҳа Иссиқкўл вилоятидаги учта тоғ чўққисини қамраб олади. Бу жойларда узунлиги 200 км бўлган тоғ-чанғи йўлаклари қурилади.
Келгусида бу ерда 4,8 минг иш ўрни яратилади, курорт йилига 10 ой ишлайди ва 850 минг нафаргача сайёҳни қабул қилади.