Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қирғизистон фаластинликларнинг Ғазодан мажбуран кўчирилишига қарши чиқди

Қирғизистон фаластинликларнинг Ғазодан мажбуран кўчирилишига қарши чиқди

Женевада бўлиб ўтган БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши йиғилишида Қирғизистон Вазирлар кабинети раиси ўринбосари Эдил Байсалов Фаластиндаги вазиятга алоҳида эътибор қаратди.

Қирғизистон расмийси халқаро ҳамжамиятни адолат учун қатъий чоралар кўришга чақирди.

- Фаластин халқини мажбуран кўчиришга қаратилган ҳар қандай уриниш этник тозалашдан бошқа нарса эмас. Биз бундай ташаббусларни қатъиян рад этамиз ва халқаро ҳамжамиятни бутун бир халқни жамоавий жазолашнинг олдини олишга чақирамиз, — деди у.

Қирғизистон Фаластин халқининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади. Эдил Байсалов халқаро ҳуқуқ нормаларини ҳурмат қилиш ва тенг ҳуқуқли мулоқот орқалигина узоқ муддатли тинчликка эришиш мумкинлигини таъкидлади.

Аввалроқ Миср ва Иордания фаластинликларни жойлаштиришга қарши эканини ёзган эдик.

Киритилди: 11:45 26.02.2025. Ўқилди: 908 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!