Очиқ манбаларда эълон қилинган аукцион маълумотларига кўра, «Қирғизистон аэропортлари» ОАЖ хизматдан чиқарилган бешта ҳаво кемасини сотиш бўйича очиқ савдолар ўтказишини маълум қилди. Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.
Аукционга учта Як-40 русумли самолёт, битта Ил-18 ҳамда битта Boeing 737-200 ҳаво кемаси қўйилган.