Қирғизистон 10 та Airbus самолётини харид қилишни режалаштирмоқда.
Қирғизистон оммавий ахборот воситалари хабар беришича, бу ҳақда «Қирғизистон аэропортлари» ОАЖ маълум қилган.
Компания маълумотларига кўра, иккита самолётни сотиб олиш бўйича келишув аллақачон имзоланган.
Ушбу самолётлар 2027 йилда мамлакатга олиб келиниши кутилмоқда.
«Келгуси беш йил давомида яна саккизта самолёт харид қилиш режалаштирилган», — дейилади ташкилот хабарида.
Шундай қилиб, Қирғизистон жами 10 та Airbus самолётини сотиб олишни кўзламоқда.