Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қирғиз депутати Абдулла Ариповга жавоб қайтарди: "Бир метр еримизни ҳам бермаймиз!"

Қирғиз депутати Абдулла Ариповга жавоб қайтарди: "Бир метр еримизни ҳам бермаймиз!"

Қирғиз оммавий ахборот воситаларида сиёсатчи Қамчибек Ташиевнинг Ӯзбекистон Республикаси Бош вазирига жавоби эълон қилинди. Унда шундай дейилади:

"Ҳурматли халойиқ!

2020 йил 1 июнь куни Ӯзбекистон Республикаси бош вазири А.Ариповнинг Сӯх қишлоғи аҳолиси билан бӯлган йиғилишда айтган сӯзига мен жавоб беришга қарор қилдим, чунки бунга ҳукуматимизнинг жавоб беришга кучи етмайдиганга ӯхшайди. Қирғизистонда давлат, ер ва мулк эгаси қирғиз эли, мен эса мана шу элда яшовчи турғунман.

Қӯшни Ӯзбекистон Республикасининг ҳукумат бошлиғи жаноб А.Арипов, билиб ва тушуниб олинг:

1. "Чечме" (Чашма) қишлоғидаги булоқ Қирғизистон ҳудудида жойлашган. Шу сабабли биз қӯшни давлат турғунларига ӯзаро келишув орқали булоқдан фойдаланишга рухсат бера оламиз.
2. Сӯх қишлоғи аҳолисига сув, ер етишмаслигига ушбу ҳудудда яшаб келаётган аҳолининг тезкор суръатларда кӯпаяётганлиги сабаб бӯлмоқда, уларнинг кӯпаяётганини инобатга олиб биз сувимизни, еримизни уларга бера олмаймиз, чунки ӯзимизга ҳам етмайди. Агар ортиқча ерингиз бӯлса Ӯзбекистонга кӯчириб олиб кетинг, биз эса бир метр еримизни ҳам бермаймиз!
3. Биз Ӯзбекистон халқини, давлатини ҳурмат қиламиз ҳамда ӯзаро муросага келиб яшаш бурчимиз!
4. Сӯх-Риштон йӯлини очиш бӯйича ҳеч қандай юридик ҳужжатни кӯрмаганмиз. У ҳолда нима учун Қорасув тумани ҳудудида жойлашган Қирғизистоннинг  Барак қишлоғини тӯла блокада қилиб йӯқ қилдингизлар, Қирғизистондан чиққан булоқ сувини Худо берган сув деб айтибсиз, унда Ӯзбекистондан чиққан газни ҳам шу тариқа бизга бепул беринглар.
5. Биз ўзбек давлати билан Худо қӯшган қӯшнимиз, шу сабабли ҳукмронлик қилиш сиёсати ҳар икки давлатга яхшилик олиб келмайди. Ҳурмат билан Ташиев". 

Илоҳим, охири бахайр бӯлсин. Қардош ӯзбек-қирғиз халқининг осойишталигига, аҳиллигига ҳеч қачон дарз кетмасин!

Манба: azon.uz

Киритилди: 19:09 04.06.2020. Ўқилди: 15849 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!