Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Қидирувга берилган шахслар Тошкентда қўлга олинди

A A A
Қидирувга берилган шахслар Тошкентда қўлга олинди

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддасида (“Ўғрилик”) назарда тутилган жиноятни содир этганлиги учун 2018 йили Учтепа тумани прокуратураси томонидан қидирувга эълон қилинган 35 ёшли муқаддам судланган Улуғбек Д. 6 май куни Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинди. Суд қўлга олинган шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104 моддасида (“Қасддан баданга оғир шикаст етказиш”) кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун Сурхандарё ИИБ Шўрчи тумани ИИБ томонидан қидирувга эълон қилинган 29 ёшли Собир Х. 12 май куни Тошкент шаҳар ИИББ ва Сурхандарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан Тошкент шаҳри Яшнобод туманида қўлга олинди.

Киритилди: 14:43 14.05.2020. Ўқилди: 3650 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар