Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қидирувдаги сурхондарёлик қарздор ота пойтахтдан топилди

Қидирувдаги сурхондарёлик қарздор ота пойтахтдан топилди

Узун туманида яшовчи Акмал Исаев (исм-шариф ўзгартирилди) Тошкент вилоятилик Соҳиба Соипова билан танишгач, бир-бирларига кўнгил қўяди. Ота-оналарининг рози-ризолиги билан оила қуради. Афсуски, бир фарзандли бўлишгач, оила қўрғонига дарз кета бошлайди. Ўзаро келишмовчиликлар сабабли ажрашишга аҳд қилади. Оталик масъулиятини ҳис этмаган А.Исаев жигарбанди учун алимент тўлашдан ҳам бўйин товлайди.

Фарзандининг моддий таъминотидан қочиб юрган отага МИБ Узун тумани бўлими қидирув эълон қилди. Тезкор ҳаракатлар чоғида А.Исаев Тошкент шаҳридаги “Фарҳод” деҳқон бозорида сотувчилик қилаётганида ушланди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман судида алимент тўлашдан яшириниб юрган қарздор отанинг видеоконференцалоқа шаклида иштироки таъминланди, – дейди МИБ Сурхондарё вилояти бошқармаси инспектори Мансур Назаров. – Қўзғатилган маъмурий иш тарафлар иштирокида Жиноят ишлари бўйича Узун туман суди биносида кўриб чиқилди. Бир фарзанди таъминоти учун 37,5 миллион сўм алимент қарздорлигини тўлашдан бўйин товлаган А. Исаевга суд қарори билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Айни пайтда МИБ Сурхондарё вилояти бошқармаси ва унинг қуйи бўлимларида вояга етмаган болалар таъминоти билан боғлиқ қарийб 24 мингта ижро иши юритилмоқда.

Киритилди: 09:47 09.07.2024. Ўқилди: 736 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!