Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Путин BRICS саммитида иштирок этиш учун келган деярли барча етакчилар билан яккама-якка суҳбатлар ўтказди

Путин BRICS саммитида иштирок этиш учун келган деярли барча етакчилар билан яккама-якка суҳбатлар ўтказди

"Россия президенти Владимир Путин кеча BRICS саммитида иштирок этиш учун келган деярли барча етакчилар билан яккама-якка суҳбатлар ўтказди, энг муҳим ва нозик масалалар муҳокама қилинди", — дея маълум қилди РФ раҳбарининг ёрдамчиси Юрий Ушаков.

Ушаковнинг сўзларига кўра, кечки овқат давомида раҳбарлар Қозон, Татаристон, тарих ва Волга дарёси – унинг рус халқи учун аҳамияти ҳақида, шунингдек, BRICS саммитига бевосита дахлдор бир қанча мавзулар юзасидан гаплашишган.

Журналистларнинг "норасмий кечки овқат пайтида Украина мавзуси муҳокама қилиндими", деган саволига у "Бу ҳақда гапирилди", деб жавоб қайтарди.

Киритилди: 16:48 23.10.2024. Ўқилди: 1332 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!