Украинадаги можарода вақт Россия фойдасига ишламоқда. Москванинг ҳарбий салоҳияти ошиб бормоқда. Бу ҳақда Швейцария Конфедерацияси разведка хизмати хабар берди.
"Россия аввалгидек урушни давом эттиришга содиқ қолади ва унинг ҳарбий салоҳияти яқин ойларда ошади. АҚШ ва Европада эса Украинага ёрдам қўлини чўзиш сиёсий жиҳатдан қийинлашмоқда. Шунинг учун вақт ҳозир Россия фойдасига ишлаяпти", дейилади Швейцария Конфедерацияси разведка хизмати йиллик ҳисоботида.
Конфедерация разведка хизматининг қайд этишича, бутун дунё хавфли ва беқарор ўтиш даврини бошдан кечирмоқда, бу эса глобал миқёсда ҳукумат муносабатларини қайта қуришга олиб келади.