Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қидирувдаги ота топилиб, 80 миллион сўм алимент қарзи ундирилди

Қидирувдаги ота топилиб, 80 миллион сўм алимент қарзи ундирилди

Мажбурий ижро бюроси Олтинкўл туман бўлими иш юритувига ФИБ Андижон туманлараро судининг 02.07.2019 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор А.Н.дан ундирувчи Х.Н. фойдасига икки нафар фарзанди учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида давлат ижрочиси томонидан қарздор А.Н. алимент қарзини тўлаши лозимлиги ҳақида бир неча марта огоҳлантирилган, шунга қарамасдан алимент тўлашдан қочиб яширинганлиги учун қарздорга нисбатан 2024 йилда қидирув эълон қилинган.

Бюронинг қидирув шуъбаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида қарздор А.Н. 30.06.2025 йилда топилди ҳамда бюронинг Олтинкўл туманига олиб келиниб, давлат ижрочисига топширилган.

Алимент қарзларини тўламаслик маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши юзасидан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида қарздор 2019 йилдан бери тўланмаган 80 млн сўм алимент пулларини тўлаб берди.

Киритилди: 19:38 30.06.2025. Ўқилди: 385 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!