"Қайрат" дарвозабони Шерхан Калмурза Чемпионлар лигасининг сешанба кунги ўйинида "Реал"дан бешта гол ўтказиб юборди. 18 ёшли дарвозабонни ёмон ўйин ўтказди деб бўлмайди, шунчаки, даражалар ўртасидаги фарқ жуда катта эди.
Қозоғистонлик тадбиркор Улуғбек Шарипов ўйиндан сўнг "Қайрат" дарвозабонига автомобиль совға қилди. Тегишли видеони Шарипов ижтимоий тармоқларда эълон қилди.
Видеодан кўриш мумкинки, Калмурза аввалига унга чиндан ҳам машина совға қилишганига ишонгиси келмаган.
«Мен сенга жавоб бераман, бу сенинг янги "аравачанг." Кичик совға. Сен жуда зўрсан, бизга жуда кўп ҳис-туйғуларни ҳадъя этдинг. Асосийси - тўхтама», - деди Шарипов.