Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Қайрабсолди, Жинҳайдар: Қашқадарёдаги кўча номлари нега бунча хунук?

A A A
Қайрабсолди, Жинҳайдар: Қашқадарёдаги кўча номлари нега бунча хунук?

Қашқадарё вилоятидаги маҳаллаларда жойлашган жами 15704 та кўчанинг 3 мингтасига ном берилмаган. 10523 тасининг номи тасдиқланмаган.
Бу маълумотлар бугун Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ўтказган йиғилишида маълум қилинди.

Жорий йилнинг 20 февраль куни «Ташқи рекламалар бозорини тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган эди. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида қандай ишлар бажарилиши кераклиги муҳокама этилди.

Қайд этилишича, кўчаларга ном берилмаслиги қаторида берилган номларнинг айримлари маънони англатмаслиги танқид остига олинган.
Шунингдек, шаҳар ва туман марказларида ўрнатилган ташқи рекламалар бошқа тилда ёзилиши, қўпол хатоларга йўл қўйилаётганлиги мисоллар билан айтиб ўтилди.

Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ ва кўчаларга ном берилиши хусусида бир нечта мисол:

Қамаши туманидаги Қўйи янги кўчаси, Ғузор туманидаги «Жинҳайдар» қишлоғи, Чироқчи туманидаги «Чувиллоқ» қишлоғи, Яккабоғдаги «Қайрабсолди», «Қутантепа» номлари қандай маънони англатади? Баъзи манбаларда  Яккабоғдаги Қайрабсолди ҳам аслида Қайрасонли бўлиб, кенагас қавмининг бир шохини англатади деб айтилган.
Аслида маҳалла, кўча ва жойларни номлашда нималарга эътибор бериш керак?

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, Қашқадарёдаги жами 15704 та кўчанинг 10523 таси яъни 67 фоизининг номи тасдиқланмаган.

Ҳудудлар кесимида Чироқчи туманидаги 3 мингга яқин кўчанинг 14 тасининг номи тасдиқланган бўлса, Шаҳрисабз туманидаги кўчаларнинг атиги 2 таси қарор билан тасдиқланган холос.

Бу кўрсаткич Деҳқонобод ва Қамаши туманларида ҳам ачинарли аҳволда.

Бош вазир ўтказган йиғилишдан сўнг, Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ташқи рекламаларни тартибга солиш ва қишлоқ, маҳалла, кўчаларга ном бериш масаласида тегишли мутасаддиларга топшириқ берди.

Манба: nnews.uz

Киритилди: 16:47 09.03.2020. Ўқилди: 8293 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар