Қатарнинг Рас-Лаффан газни қайта ишлаш заводида содир бўлган портлаш оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, 66 нафар киши жароҳатланди. Бу ҳақда QatarEnergy маълум қилди.
Компания маълумотига кўра, портлаш қўпорувчилик ҳаракати эмас, балки бахтсиз ҳодиса натижасида юз берган.
Шунингдек, компания вакиллари ҳодиса Қатарнинг табиий газ экспортига таъсир кўрсатмаслигини ва етказиб бериш ишлари режа асосида давом этаётганини таъкидлади.
Ҳодиса сабаблари юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.