Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қатар Исроил-ҲАМАС ўртасидаги сулҳ келишувини янгилаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширади

Қатар Исроил-ҲАМАС ўртасидаги сулҳ келишувини янгилаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширади

Қатар бош вазири Доҳа сулҳ келишувини янгилаш учун Исроил ва ҲАМАСга босим ўтказишни давом эттиришини билдирди, “гарчи бунинг содир бўлиш эҳтимоли қисқарган бўлса-да, бунга ҳали умид бор”, дея фикр билдирган бош вазир.

Сўнгги бир ҳафта давом этган, Қатар воситачилигидаги сулҳ келишуви ўнлаб гаровга олинган исроиллик ва фаластинлик асирларнинг озод бўлишига олиб келди.

Бугун Доҳада бўлиб ўтган форумда сўзга чиққан Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон ат-Таний гаровга олинганлар Ғазодан Исроил ҳарбий ҳаракатлари натижасида эмас, балки музокаралар орқали озод қилинганини айтди.

Унинг қўшимча қилишича, Исроил Ғазони бомбардимон қилишни тўхтатмаётгани “келишув имкониятини торайтириб бораётганига” қарамай, Қатарнинг воситачилик роли муваффақият олиб келиши мумкин.

"Биз охиригача ҳаракат қиламиз", дея қўшимча қилган у.

Киритилди: 17:45 10.12.2023. Ўқилди: 1022 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!