Қатар Исроилнинг Доҳада ХАМАС етакчиларига қарши ҳужумига жавоб беради.
Бу ҳақда Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон бин Жосим Ол Соний CNN телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.
Унинг таъкидлашича, яқин вақт ичида Қатар пойтахтида минтақавий шериклар билан Исроилнинг ҳаракатларига тегишли жавобни муҳокама қилиш учун саммит ўтказилиши режалаштирилган. Бош вазир учрашувнинг аниқ санасини айтмади.
Ал Тани, шунингдек, Қатар Ғазода сулҳга эришиш учун Исроил ва ХАМАС ўртасидаги воситачи ролини, шунингдек, келажакда Қатарда ҳаракат вакилларининг бўлишини бутунлай қайта кўриб чиқаётганини айтди.
У Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяхуни Яқин Шарқни тартибсизликка етаклаганликда ва музокараларда самимий позицияни билдирмаган ҳолда Қатарнинг вақтини беҳуда ўтказаётганликда айблади.
Қатар бош вазирининг қўшимча қилишича, Исроил ҳаво ҳужуми натижасида давлат амалдорлари жароҳатланган, уларнинг аҳволи оғир.