Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Қатар бош вазири: "Исроилнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш тартибини бузиши воситачиларнинг ишини қийинлаштирмоқда"

Қатар бош вазири: "Исроилнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш тартибини бузиши воситачиларнинг ишини қийинлаштирмоқда"

Исроилнинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш тартибини бузиши воситачиларни ноқулай аҳволга солиб қўймоқда.

Бу ҳақда Қатар бош вазири Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол-Таний Вашингтонда журналистларга маълум қилди.

"Исроилнинг ўт очишни тўхтатиш келишувини бузишда давом этиши воситачиларни ноқулай аҳволга солиб қўймоқда".

Ал-Тани Фаластин анклавига гуманитар ёрдам етказилиши долзарб масала бўлиб қолаётганини таъкидлаб ўтди: "Биз ёрдамнинг ҳеч қандай шартларсиз, айниқса одамларни жойлаштириш учун чодирларсиз етказилиши муҳимлигини таъкидладик”.

Ғазо секторига тинчликпарвар контингентни жойлаштириш режалаштирилгани ҳақида Шайхнинг аниқлик киритишича, Доҳа ҳозирда бу борада тўлиқ маълумотга эга эмас, бироқ томонлар халқаро барқарорликни таъминлаш ва улар бажарадиган вазифалар юзасидан АҚШ билан техник мувофиқлаштиришни давом эттирмоқда. "Булар бир томонни иккинчиси ҳисобига ҳимоя қиладиган кучлар эмас, балки ҳар икки томонни, келишувнинг ўзини ҳимоя қилишга ва унинг бажарилишини таъминлашга мўлжалланган кучлар бўлиши керак", - дея қўшимча қилди у Қатар барча бу саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Киритилди: 09:00 18.12.2025. Ўқилди: 1081 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!