Қатар ҳукумати АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар муваффақиятсиз якунлангани ҳақида тарқалган хабарларни асоссиз деб атади.
Tasnim News хабарига кўра, Қатар ҳукуматининг Халқаро медиа идораси ижтимоий тармоқларда тарқалган бундай маълумотлар ёлғон ва чалғитувчи эканини билдирган.
Идора баёнотида Қатар ташқи ишлар вазирининг сўзлари атайлаб бузиб талқин қилингани, бу эса кескинликни кучайтириш ва дипломатик саъй-ҳаракатларга тўсқинлик қилишга қаратилгани таъкидланган.
Шунингдек, Қатар АҚШ ва Эрон билан яқин мувофиқлашув асосида музокаралар жараёнини қўллаб-қувватлаш ва воситачилик саъй-ҳаракатларини давом эттираётганини маълум қилган.