Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ал Таний БМТ Бош ассамблеясидаги умумий мунозарада қатнашиб, мусулмонларнинг муқаддас китобини ёқиш акцияси билан ислом дунёсини ғазаблантираётганларни “аҳмоқлар”, деб атади. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди.
“Рухсат берсангиз, ирқчилик ва бутун халқлар, динлар ва маданиятларга қарши гиж-гижлаш кампаниясига қарши курашиш зарурлигини таъкидламоқчиман. Шу муносабат билан мусулмон биродарларимга айтаманки, аҳмоқлар ёки руҳий касаллар Қуръони каримни ёқиб бизни ғазаблантиришидан чалғимаслигимиз керак”, деди у.
Қатар раҳбари, шунингдек, “жирканч жиноятлар”ни оқламасликка чақириб, диний эҳтиром обидаларини қасддан ҳақорат қилишни сўз ва ифода эркинлиги сифатида баҳолаб бўлмаслигини қайд этди.