Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

«Қатағонга учраган ватандошларимиз номи оқлангани тарихий адолатни тиклаш йўлидаги янги қадам бўлди» — Шавкат Мирзиёев

«Қатағонга учраган ватандошларимиз номи оқлангани тарихий адолатни тиклаш йўлидаги янги қадам бўлди» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган «Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари» мавзусидаги халқаро илмий конференция иштирокчиларига мурожаат йўллади. Мурожаатни Ўзбекистон Президентининг маслаҳатчиси – спичрайтер Хайриддин Султонов ўқиб эшиттирди:

«Кейинги йилларда Ўзбекистон Олий суди томонидан 1 минг 30 дан зиёд мустабид тузум қатағонига учраган ватандошларимиз номи оқлангани тарихий адолатни тиклаш йўлидаги янги қадам бўлди.

Айни вақтда, юртимизда ҳар йили август ойини «Қатағон қурбонларини ёд этиш ойи» сифатида ўтказиш, фидойи ватандошларимиз ва уларнинг авлодлари яшаган ва яшаётган хонадонларга ёдгорлик лавҳалари ўрнатиш, уларнинг ворислари ҳамда яқин кишиларига ҳурмат-эътибор кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Маҳалла идораларида «Қатағон қурбонлари хотираси бурчаклари» ва «Маҳалла хотира китоблари»ни ташкил этиш, ҳар йили камида 100 нафар қатағон қурбони ҳамда жадид боболаримиз ҳаёти ва фаолиятини акс эттирадиган тўплам тайёрлаш режалаштирилган».

Киритилди: 14:02 11.12.2023. Ўқилди: 870 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!