Ўнлаб лойиҳалари билан танилган туркиялик режиссёр, продюсер, қўшиқ муаллифи ва сценарий муаллифи Усмон Синав 70 ёшида вафот этди. У машҳур бўлган "Қашқирлар макони" телесериали режиссёри эди.
Режиссёрнинг ўлими ҳақидаги хабар унинг IMDb профилида пайдо бўлди.
Маълумки, режиссёр узоқ вақт давомида саратон касаллиги билан курашиб келган.
Усмон Синав 1956 йилда Бурдурда туғилган ва Истанбул Давлат тасвирий санъат академиясини тамомлаган.
У режиссёр сифатида 1990 йилларнинг бошидан “Қийноқлар”, “Қаршида муҳаббат”, “Қизил олма”, “Қизил севги”, “Узун ҳикоя”, “Қашқирлар макони”, “Умр дарди” ва яна бир нечта фильмларни суратга олганди.