Шаҳрисабз шаҳар ИИБга шаҳарнинг «Ғалаба» МФЙда яшовчи аёл Н.С. моддий томондан қийналган қизларни Туркияга фоҳишалик билан шуғулланишлари учун юбормоқчи бўлгани ҳақида хабар тушган.
Н.С. Туркияда бўлган таниши Т.Д. ва бошқалар билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктирган. Сўнг, 25-30 ёшли енгил табиатли У.Ш. А.Г. ва Ж.Л.гa «Самарқанд–Туркия» йўналишидаги самолётга ўз ҳисобидан 1 500 AҚШ долларига чипта сотиб олиб берган.
Бу уч хотин-қиз Самарқанд халқаро аэропортида самолётга чиқаётганида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.