Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон урушни қайта бошлайдими?

Эрон урушни қайта бошлайдими?

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси АҚШ билан сулҳга риоя қилишини билдирди, аммо янги можаро эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди.

Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (КСИР) маълум қилишича, мамлакат АҚШ билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга амал қилади, аммо «рақиб янги хато қилса», жанг ҳаракатларини қайта бошлашга тайёр.

КСИР баёнотида айтилишича, Эрон инфратузилмасига қилинган ҳужумлар «оғир оқибатларга олиб келади». Шунингдек, Эрон кучлари Исроил ва АҚШ билан бўлган икки уруш давомида орттирилган «кенг тажриба»га эга экани таъкидланган. Шу билан бирга, Инқилоб қўриқчилари АҚШнинг Яқин Шарқдаги иттифоқчиларини Вашингтон билан ҳамкорликни тўхтатишга чақирди.

Эрон ташқи ишлар вазири ҳам маълум қилишича, сулҳ даврида ҳарбийлар Ормуз бўғози орқали кемалар ўтишини мувофиқлаштиради. Бўғозни очиш ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувнинг асосий шартларидан бири эди.

Сулҳ эълон қилингани фонида Исроилда бир неча соат давомида ноаниқлик сақланиб қолди. АҚШ президентининг Эрон билан келишув ҳақидаги тунги баёнотидан сўнг, Исроил расмийлари узоқ вақт изоҳ бермади ва мамлакат аҳолиси хорижий манбалар хабарларига таянишга мажбур бўлди.

Фақат тўрт соатдан кейин бош вазир Биньямин Нетаньяху девонхонаси инглиз тилида баёнот эълон қилиб, АҚШнинг Эронга қарши зарбаларда икки ҳафталик танаффус қилиш қарори қўллаб-қувватланишини билдирди. Шу билан бирга, сулҳ Ливанга тааллуқли эмаслиги таъкидланди — у ерда Исроил кучлари «Ҳизбуллоҳ» позицияларига зарбаларни давом эттирмоқда.


Киритилди: Бугун 09:24. Ўқилди: 708 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!