Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Доналд Трамп ва Теҳрон сулҳга келишди

Доналд Трамп ва Теҳрон сулҳга келишди

АҚШ ва Эрон икки ҳафталик сулҳ эълон қилди: Ҳормуз бўғози очилади. Трампнинг айтишича, ушбу муддат Теҳрон билан келишувни якунлаш ва имзолаш имконини беради.

Вашингтон ва Эрон икки ҳафталик ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди. Асосий шарт — Ормуз бўғозини кемалар ҳаракати учун зудлик билан очиш. Сулҳ томонларнинг ўзаро розилиги билан узайтирилиши мумкин. Музокаралар Покистон ва Хитой иштирокида ўтказилган. Юзма-юз учрашувлар Исломобод шаҳрида бўлиб ўтгани айтилмоқда.

Трамп Truth Social’да ёзишича, Вашингтон Эрон таклифлари асосида мулоқотга тайёр. “Биз Эрон томонидан 10 банддан иборат таклиф олдик ва уни музокаралар учун ишчи асос деб ҳисоблаймиз. Баҳсли масалаларнинг деярли барчаси келишиб олинди, аммо икки ҳафталик муддат келишувни якунлаш ва имзолаш имконини беради”, — деб ёзди АҚШ президенти.

Киритилди: Бугун 08:45. Ўқилди: 683 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!