Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Қашқадарёдаги шифохонада содир бўлган портлашда жароҳатланган Абдулла Ориповнинг синглиси вафот этди

Қашқадарёдаги шифохонада содир бўлган портлашда жароҳатланган Абдулла Ориповнинг синглиси вафот этди

nasafnews.uz сайти орқали 2022 йил 24 декабрь куни Қашқадарё вилояти саломатликни тиклаш шифохонаси портлаб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Портлаш оқибатида шифохонада даволанаётган 2 нафар бемор куйиш тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий маркази Қашқадарё филиалига ётқизилганди. Улардан бири марҳум атоқли шоир Абдулла Ориповнинг синглиси 74 ёшли Ойсара Убайдуллаева экани маълум бўлди.

Ойсара Убайдуллаева 2022 йил 30 декабрь куни 80 фоиз куйиш тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этди. Бу ҳақда марҳуманинг яқинлари хабар қилди.

Маълумотга кўра, Қашқадарё вилояти саломатликни тиклаш шифохонасида портлашдан олдин марҳума Ойсара Убайдуллаева турмуш ўртоғи билан даволанаётган бўлган. Ҳозирда марҳуманинг турмуш ўртоғи Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий маркази Қашқадарё филиалида даволанмоқда.

Киритилди: 16:02 03.01.2023. Ўқилди: 5456 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!