Жорий йил 23 февраль куни соат 21:08да Менинг юртим канали «Марказий студия» дастурида «Қарши тумани «Қозикент» маҳалласида мактаб йўқлиги, болалар узоқ йўл босиб бошқа қишоқдаги мактабга қатнаб ўқийди» мазмунидаги танқидий мурожаат юзасидан расмий муносабат:
Қарши туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими:
Қарши туман Ғубдин махалласи Янги Қозикенти қишлоғидан қилинган мактаб қуриш тўғрисидаги мурожаатга жавобан:
Ғубдин МФЙда жами 910 нафар мактаб ёшидаги болалар мавжуд бўлиб, шундан 784 нафари маҳалладаги 1-сонли мактабга қамраб олинган.Ушбу маҳалла ҳудудига кирувчи янги Қозикенти қишлоғидаги 126 нафар болалар Қарши шаҳар 27-сонли мактабда таҳсил олиб келмоқда.Ҳозирда мазкур қишлоқдаги фуқароларнинг мурожаатини инобатга олиб, Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2024 йил 16 январдаги 41-4-0-Қ/24-сонли қарори билан Янги Қозикенти қишлоғида 1 гектар ер майдони ажратилди ҳамда 2024 йилда 330 ўринли бино қурилиши режалаштирилган.