Бугун 28 октябрь, 2020 йил, чоршанба

O'ZB

Қашқадарёда вояга етмаган қиз ўз отаси томонидан мунтазам тарзда жинсий зўрлаб келингани аниқланди

Қашқадарёда вояга етмаган қиз ўз отаси томонидан мунтазам тарзда жинсий зўрлаб келингани аниқланди

Қашқадарёда вояга етмаган қиз ўз отаси томонидан мунтазам тарзда жинсий зўрлаб келингани аниқланди.

Бу воқеа Қашқадарё вилоятининг Косон туманида рўй берди.

“Jahon.uz” нинг жиноят иши билан яқиндан таниш бўлган ишончли манбасининг маълум қилишича, Қашқадарё вилояти Косон туманида “Арабхона” МФЙда яшаб келган, тўрт фарзанднинг отаси бўлган 40 ёшли С.А. ўз қизини зўрлаб келгани сабабли эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Унга нисбатан юритувга олинган 1-1809-2005/104 сонли жиноят ишида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари билан айблов эълон қилинган.

Жиноят ишида келтирилишча, С.А. ўз пушти камаридан бўлган вояга етмаган қизини, ўн саккиз ёшга тўлмаганлигини била туриб унга нисбатан зўрлик ишлатиб, ўлдириш билан қўрқитиб, унинг номусига теккан.

“Отажон тегинманг”, деб қаршилик кўрсатишига қарамасдан унга зўрлик ишлатиб, қизи бақирмаслиги учун ёстиқни унинг юзига босиб зўрлашга эришган.

Яна бир ҳолатда, - “Агар жойингдан турсанг пичоқни тиқиб оламан”- деб уни ўлдириш билан қўрқитиб, кейин уни жойига қайта ётқизиб олиб, жинсий эҳтиёжини қондириб, такроран ўзининг вояга етмаган қизининг номусига теккан.

Мунатазам тарзда ўз падари томонидан жинсий зўравонлик қурбони бўлиб келган қиз соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли, Косон тумани туғруқ комплексининг Гинекология бўлимига ётқизилган.

Ўз ўрнида қиз отасининг бундай бадбахтлигига жавоб қайтаришга уринган, афсуски, бир сафар отасининг юзига шапалоқ урганда, отаси бирор кишига бу ҳақда айтса, ўзи шарманда бўлишини, онаси билиб қолса, уни ёқиб юборишини айтиб қўрқитиб келган.

“Jahon.uz” ушбу жиноят иши бўйича журналистик суриштирув ишлари якуни бўйича тез кунда янги материални эълон қилиши қўшимча қилинган.

Киритилди: 20:37 26.09.2020. Ўқилди: 16551 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!