Бугун 21 июль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қашқадарёда тадбиркорни ноқонуний текширган солиқ органи мансабдори жиноий жавобгарликликка тортилди

Қашқадарёда тадбиркорни ноқонуний текширган солиқ органи мансабдори жиноий жавобгарликликка тортилди

Жиноят кодексининг 1922-моддасига кўра, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишнинг ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилишнинг белгиланган тартибини бузиш, худди шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қонунга хилоф равишда текшириш ташаббуси билан чиқиш ва (ёки) ўтказиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса жиноий жавобгарлик белгиланган.

Лекин, айрим назорат қилувчи орган мансабдор шахслари томонидан лоқайдлик ва беэътиборликка йўл қўйилган ҳолда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида такрорий ноқонуний текширишлар ўтказилмоқда.

Жумладан, Деҳқонобод туман солиқ инспекцияси мансабдор шахси

С.Б тадбиркорлик субъекти фаолиятида ноқонуний текширув ўтгазгани учун дастлаб жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман судининг 2021 йил 19 ноябрда жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман судининг қарори билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Шунга қарамасдан, Деҳқонобод туман солиқ инспекцияси мансабдор шахси С.Б томонидан такрорий тарзда бир қанча тадбиркорлик субъектларида ноқонуний текширувлар ўтказилган.

Ушбу қонун бузилиш ҳолати Бизнес-омбудсман девонининг Қашқадарё вилоятидаги шўъбаси томонидан Деҳқонобод туман прокуратурасига алоқа хати орқали маълум қилиниб, тегишли ҳужжатлар тақдим қилинган.

Қайд қилинган қонун бузилиш ҳолати асосида Деҳқонобод туман прокуратураси томонидан С.Б га Жиноят кодексининг 1922-моддаси иккинчи қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган

Жиноят ишлари бўйича Миришкор туман судининг жорий йил

4 сентябрдаги ҳукми билан Б.С жиноят содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан жиноий жазо қўлланилган.

Киритилди: 22:16 18.09.2023. Ўқилди: 1187 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!