Бугун 19 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Қашқадарёда қарийб 1.2 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона фош бўлди

Қашқадарёда қарийб 1.2 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона фош бўлди

«Ҳудудгаз Қашқадарё» газ таъминоти филиали назорат тузилмалари, туман газ таъминоти бўлими ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда ўтказилган рейд жараёнида Қашқадарё вилояти Косон тумани «Наврўз» МФЙда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Қайд этилишича, ўтказилган текширувларда ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи Ш. С. га тегишли хонадондаги иссиқхонада табиий газ тармоғига тегишли лойиҳа ҳужжатларисиз, хонадонга ўрнатилган ҳисоблагичнинг фильтр қисмидан ўзбошимчалик билан резина шланг ва газ сўрғич орқали табиий газдан ўғринча фойдаланиб келаётгани аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, сарфланган табиий газ ҳажми қайта ҳисоб-китоб қилинди ва 1 миллиард 117 миллион сўмлик зарар ҳисобланди. Жараёнга тегишли барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди.

Киритилди: 13:21 29.01.2025. Ўқилди: 1046 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!