Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қашқадарёда қалбаки ПЗР тест тайёрлаб берган шахс ушланди

A A A
Қашқадарёда қалбаки ПЗР тест тайёрлаб берган шахс ушланди

Қарши шаҳрида қалбаки ПЦР тест натижаларини тайёрлаб берган шахс аниқланди. Бу ҳақда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар қилмоқда.

24 январь куни тезкор тадбир ўтказилган. Унда Қарши шаҳридаги "Сияние Мери" МЧЖ раҳбари 22 ёшли фуқаро М.С. бошқа бир фуқарога коронавирусга топширилган сохта ПЗР тестини тайёрлаб бераётгани аниқланган. У тест учун фуқародан 200 минг сўм олган.

Жиноят кодексининг "ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш" моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов давом эттирилмоқда.

Киритилди: 19:55 27.01.2022. Ўқилди: 1841 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!