Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Қашқадарёда МИБ орқали 1 млрд сўм иш ҳақи ундирилди

Қашқадарёда МИБ орқали 1 млрд сўм иш ҳақи ундирилди

Ўтган 6 ойда 58 та иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар амалга оширилган.

Мажбурий ижро бюроси Қашқадарёда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва иш берувчилар томонидан ходимларга тўланмаган иш ҳақларини ундириш борасида олиб бораётган ижро ҳаракатлари ўз самарасини бермоқда.

Ижро ҳаракатлари натижасида ўтган 6 ойда 58 та иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича 1 миллиард 100 миллион сўм ундириб берилди.

Мисол учун, "Toza hudud" унитар корхонасидан фуқаро У.Аҳмедовага 64 миллион сўм, М.Холлияровга эса 42 миллион сўм иш ҳақи ундирилди.

Амалга оширилган ижро ҳаракатлари натижасида фуқаролар ҳуқуқларини тиклашга, ўз меҳнати учун адолатли тўлов ҳақ олишга эришмоқда.

Киритилди: Бугун 12:10. Ўқилди: 348 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!