Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қашқадарёда энаганинг эри чақалоқни уриб ўлдириб қўйди

Қашқадарёда энаганинг эри чақалоқни уриб ўлдириб қўйди

Қарши шаҳрида 21 ёшли эркак ҳожатини кийимига чиқаргани учун турмуш ўртоғи энагалик қилаётган 1,5 яшар чақалоқ қизни уриб ўлдириб қўйди. У шифокорларга бола аравачадан йиқилиб тушганини айтди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 20 июль куни эркак 1,5 ёшдаги чақалоқни ўлдириб қўйди, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Қайд этилишича, И.Н. исмли (2023 йилда туғилган) чақалоқ қизча тушлик вақтида кийимига хожатини чиқарган. Шу сабабли Н.С. (2001 й.т.) мушти билан унинг кўкрак қафаси ва қорин соҳасига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Бош прокуратуранинг ёзишича, у чақалоқни парваришловчи энага Т.А.нинг турмуш ўртоғи бўлган.

Эркак 21 июль куни шифокорларга чақалоқ аравачадан йиқилиб тушганини айтган.

Н.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «в» банди (Айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни қасддан ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди, гумонланувчи қўлга олинди.

Киритилди: 01:50 04.08.2024. Ўқилди: 2005 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!