Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Қашқадарёда экотуризм объектлари ташкил этилмоқда

A A A
Қашқадарёда экотуризм объектлари ташкил этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 18-февралдаги 94-сонли “Ҳисор давлат қўриқхонасининг қўриқланма зонасини белгилаш чора-тадбирлари” тўғрисидаги Қарорига асосан “Ҳисор” давлат қўриқхонаси ҳудудидан Ҳазрати Султон платоси, Сувтушар шаршараси, Динозавр излари ва Амир Темур ғори объектлари зиёрат туризми ва экологик туризмни ташкил қилиш учун қўриқхонанинг қўриқланма зонасига чиқарилган.

БМТнинг тараққиёт дастури “Глобал аҳамиятга эга бўлган биохилмахилликни муҳофаза қилиш мақсадида муҳим тоғли ҳудудларда ўрмонлардан ва табиий ресурслардан барқарор фойдаланиш ва бошқариш лойиҳаси” томонидан 2022-йилда Мираки бўлимининг Сувтушар шаршарасидаги 108,0 гектар қўриқланма ҳудудда жами 1.2 млрд. сўм лойиҳа маблағлари ҳисобидан экотуристик инфратузилма қуриш ишлари амалга оширилди. Унда миллий услубдаги 5 та бесседка, 1 та Ахборот маркази, 5 та кўприк, 480 метр йўлакча, 153 та қуёш батареяси ёрдами ёритиладиган ёритгичлар, 5260 метр чегара тўсиқлари, 1 та назорат пости, 1 та ишчилар хонаси, 1 та кузатиш павилони, ўтовлар учун жой каби бир қанча замонавий экотурузм масканлари намунавий лойиҳа асосида барпо этилди.

Шаршара қўриқхонанинг Мираки бўлимининг Сувтушар сойининг бошланиш қисмида, денгиз сатҳидан 2100 метр баландликда жойлашган. Шаршаранинг баландлиги 84 метр бўлиб, катта қоя тошлар ва арчазорлар орасида жойлашганлиги билан эътиборни тортади. Ўзига хос ажиб бир куйни чалиб, соҳибжамолнинг узун ёйилган кокилларини эслатувчи сувнинг шиддатли оқими ушбу шаршара сувини кўпиртириб, оппоқ ҳолатга олиб келади. Шунинг учун маҳаллий аҳоли орасида гоҳида Суттушар шаршараси ҳам, деб аташади. Шаршарага боришга қадар ҳудудни табиий манзара билан бойлиги, ҳайвонот дунёсидаги Ўзбекистон “Қизил китоби”га киритилган ёввойи ҳайвонлар - Қўнғир айиқ, қушлардан Оқбошли қумой, Болтаютар, Бургут ва қуён каби турлар учрайди.

Қўриқхона қўриқланма ҳудудида экотуризм объектларини ташкил қилиш учун зарур инфратузилмани яратиш, тадбиркор ва инвесторларни жалб этиш, давлат-хусусий шерикчилик лойиҳаларини амалга ошириш ишлари давом этмоқда.

Жумладан, бетакрор табиат мўъжизаси нафақат ички балки ташқи туризмни ривожлантириш, халқаро сайёҳлар оқимини кўпайишига хизмат қиладиган "Ҳазрати Султон платоси", "Динозавр излари ва Амир Темур ғори" объектларида ҳам экотуризмни ривожлантириш лойиҳалари тайёрл

анмоқда.

Киритилди: 09:19 10.07.2023. Ўқилди: 2420 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!