Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қашқадарёда давоматни яширишга уринган директор ишдан олинди

Қашқадарёда давоматни яширишга уринган директор ишдан олинди

Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи У.Орипов раҳбарлигида Чироқчи туманидаги мактаб директорлари, ўринбосарлари, психологлари иштирокида танқидий ҳамда таҳлилий йиғилиш ўтказилган. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, йиғилиш давомида ўз лавозимига совуққонлик билан қараб, таълим сифати, мажбурий таълимга жалб этилган ўқувчилар давоматини сохтакорлик билан ўзгартиришга уринган ёки раҳбарликни умумий назоратига беписандлик билан қараган Чироқчи туманидаги 60-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори ва унинг ўринбосарлари ўз лавозимидан озод этилган.

Киритилди: 17:15 19.03.2024. Ўқилди: 898 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!