Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Қашқадарёда "Damas" билан тўқнашган "Captiva" ёниб кетди

A A A
Қашқадарёда "Damas" билан тўқнашган "Captiva" ёниб кетди

Бугун, 12 апрель куни соат тахминан 11.40 лар атрофида Шаҳрисабз шаҳар "Ипак йўли" ва "Баҳодир Тарағай" кўчалари чорраҳасида Captiva’ ва Damas русумли автомобиллар иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган, натижада Captiva’ русумли автомашинада ёнғин чиққан.

Ёнғин оқибатида автоуловнинг олд қисми зарар кўрган.

Ҳайриятки, тўқнашув ва ёнғин сабаб ҳеч ким тан жароҳати олмади.

Маълум бўлишича, ёнғин бўйича хабар соат тахминан 11.47 лар атрофида Шаҳрисабз шаҳар ФВБ га келиб тушган, 1 та қутқарув бўлинмаси соат 11.50 ларда воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни 11.57 да тўлиқ бартараф этган.

Ҳолат юзасидан тегишли соҳа вакиллари томонидан суриштирув жараёни бошланди.

Киритилди: 14:17 12.04.2023. Ўқилди: 1949 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!