Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Қашқадарёда бир оила аъзолари беҳаё суратларни тарқатиш билан қўрқитиб аёлдан 3 минг доллар ундирмоқчи бўлди

Қашқадарёда бир оила аъзолари беҳаё суратларни тарқатиш билан қўрқитиб аёлдан 3 минг доллар ундирмоқчи бўлди

2022 йил 8 август куни Қашқадарё вилояти Касби туманида яшовчи фуқаро Н.З. вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, жорий йилнинг 1 август куни телеграм мессенжери орқали номаълум профиль фойдаланувчиси унга тегишли бўлган беҳаё фотосуратларини ўзига юбориб, расмларни интернет тармоғида тарқатмаслик ва турмуш ўртоғига юбормаслик эвазига 3.000 АҚШ доллари пулларни ва тилла тақинчоқларни беришини талаб қилганлигини маълум қилган. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида телеграмдаги номаълум профиль орқали моддий қимматликларни талаб қилган шахслар Касби туманида яшовчи ака-ука Ш.У.М, Ш.О.М ва уларнинг келинойиси У.Ю.О ҳамда унинг синглиси У.Д.О.лар ўзаро жиноий тил бириктириб содир этганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинди ва жиноят иши қўзғатилди.

Киритилди: 11:25 14.08.2022. Ўқилди: 1794 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!