Бугун 21 июль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қашқадарёда 7 ой давомида вояга етмаган кизни зўрлаганлар ва бунга шароит яратиб берган аёл қамалди

Қашқадарёда 7 ой давомида вояга етмаган кизни зўрлаганлар ва бунга шароит яратиб берган аёл қамалди

Қашқадарё вилояти, Шахрисабз туманида яшовчи аёл Н.А. ўзининг уйида вояга етмаган Ч.Т. ни 7 ой давомида мажбуран сақлаб келиб, зўрлик ва таҳдид орқали уни турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келганлиги тўғрисида хабар берилган эди.

❕Болалар омбудсмани сўровига кўра, Бош прокуратура мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, вилоят прокуратураси томонидан тузилган тергов гуруҳи жиноят иши юзасидан дастлабки терговни олиб борган.

🖇 Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судида вояга етмаган (2009 йилда туғилган қиз) га нисбатан содир этилган жинсий жиноятлар юзасидан ёпиқ тарздаги суд муҳокамаси бўлиб ўтди.

📍Жорий йил 8 апрель куни суд ишни ҳар томонлама, холисона ўрганган равишда, мавжуд далиллардан ва иш учун аҳамиятли бошқа ҳолатлардан келиб чиқиб, судланувчиларни айбли деб топди.

❗️Жумладан, судланувчи Н.А. (аёл) ЖКнинг 135-моддаси 3-қисмининг «а,г» бандлари (Одам савдоси) ҳамда 127- моддасининг 3-қисми (Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) билан 7 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

❗️Судланувчилар А.Ф. (эркак) ва Ш.У. (эркак) ЖКнинг 118-моддаси 3-қисмининг «а» банди (Номусга тегиш), 135-моддаси 3-қисмининг «а,г» бандлари (Одам савдоси), 127-моддасининг 3-қисми (Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) билан айбли деб топилиб, уларга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилди.

📌 Мазкур ҳукм юзасидан судланувчилар томонидан апелляция тартибида шикоят берилган бўлиб, Қашқадарё вилояти суди апелляция тартибида мазкур шикоятларни кўриб чиқди ва биринчи инстанция суди ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди.

🔸Таъкидлаш жоизки, бу тоифадаги жиноятлар учун жавобгарликнинг янги тартибига биноан, мазкур ҳукм бўйича маҳкумларга нисбатан жазони юмшатиш ҳеч бир чораси қўлланилмайди ва жазо тўлиқ ўталади.
Вояга етмаган жабрланувчи Ч.Т. га жиноят иши юритуви давомида ва ҳозирда Болалар омбудсмани ва тегишли ташкилотлар томонидан зарур бўлган барча ижтимоий ҳуқуқий ва психологик кўмак кўрсатилмоқда.

Киритилди: 20:03 10.07.2024. Ўқилди: 2404 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!