Қамаши туманидаги оилавий нодавлат боғчада фожиали ҳодиса юз берди. Дастлабки маълумотларга кўра, 3 ёшли тарбияланувчи боғчага олиб келган транспорт воситасида унутиб қолдирилган ва оқибатда вафот этган.
Ҳодиса “Зафар” маҳалласида жойлашган оилавий боғчада содир бўлган. Масъул ходимларнинг эътиборсизлиги оқибатида бола транспорт ичида қолиб кетгани айтилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, боғча фаолиятини юритган тадбиркор билан тузилган шартномалар бекор қилинган.