Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қашқадарёда 14 ёшли қиз ота-онаси томонидан аёвсиз калтакланди (ВИДЕО)

Қашқадарёда 14 ёшли қиз ота-онаси томонидан аёвсиз калтакланди (ВИДЕО)

Ижтимоий тармоқларда ота ўз қизини аёвсиз калтаклаётгани акс этган видео тарқалди.

Вилоят ИИБнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 16 апрель куни тахминан соат 11:30 ларда Қашқадарё вилояти Косон тумани “Қорабайир” маҳалласида яшовчи 2009 йилда туғилган Х.Г. 1982 йилда туғилган онаси М.М. ҳамда 1978 йилда туғилган отаси Т.Р. томонидан калтакланган.

Мазкур ҳолат вояга етмаган қизнинг амакиси томонидан видеотасвирга олиниб, Ички ишлар органларига хабар берилган.

Ҳозирда воқеа иштирокчиларининг барчаси аниқланиб, терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Вояга етмаган қизнинг отаси Т.Р. руҳий касалликлар диспансерига текшириш учун юборилган. Жабрланувчи Х.Г.га нисбатан етказилган тан жароҳатларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Киритилди: 16:11 19.04.2023. Ўқилди: 3978 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!