Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қашқадарё вилоятидаги хонадонда қалбаки дори воситалари ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди

Қашқадарё вилоятидаги хонадонда қалбаки дори воситалари ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси, ДХХ ва божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Яккабоғ тумани “Ҳиёбон” маҳалласида яшовчи фуқаронинг хонадони кўздан кечирилганда, ушбу хонадонда яширин цех ташкил қилиб, келиб чиқиши номаълум ва сифати кафолатланмаган дори воситаларига қалбаки этикеткалар ёпиштириб, келгусида дорихоналарга ўтказиш мақсадида сақлаб келинаётганлиги аниқланиб, яширин цехдан умумий баҳоси 709 млн сўмлик 4 турдаги жами 2 391 дона дори воситалари, ҳар хил турдаги дори қутилари ва қалбаки ёрлиқлар ашёвий далил сифатида олинган.

Хонадонда, турли кимёвий моддалардан тайёрланаётган, бирор текширув ва лицензиядан ўтмаган “дорилар” қалбаки тарзда тайёрланиб келгусида сотувга чиқариш учун ҳозирлаб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 22:26 23.07.2025. Ўқилди: 652 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!